22:06 | 08.01.22

                       

Назарбоевнинг оммага кўриниш бермаётгани сабаби маълум бўлди

Айнан шу сабабли мамлакатда тартибсизлик бошлангани айтилган

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев касаллиги туфайли халқ олдига чиқмаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда унинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбаев «Атамекен бизнес» телеканали эфирида айтиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда тартибсизликларнинг бошланишига ҳам биринчи президент соғлиғининг ёмонлашгани сабаб бўлган.

«У оғир касал бўлиб қолиши биланоқ оломон ичида турган безовта гуруҳ жанжал, қуролли исён уюштиришга қарор қилди», — дейди маслаҳатчи. Намойишчиларнинг мақсади, Ертисбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевни ҳокимиятдан ағдариш.

Сиёсатшуноснинг ишончи комилки, агар соғлиғи Назарабоевга имкон берганида, у халққа сиёсий мурожаат қилган бўларди.

Таъкидланишича, Ертисбаев ошкор этилган маълумотни ўзининг шахсий фикри деб атаган ва Назарбоевнинг касаллиги ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоевнинг қаерда экани маълум бўлганди. Шунингдек, собиқ давлат раҳбари президентлик лавозимида қолиши учун уни қандай кўндиришганини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: