20:32 | 25.01.22

                       

Бухоро ва Қаршидан Тошкентга ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари жадвалида ўзгариш бўлади

Харид қилинган чипталар тўлиқ қайтариб олинади ёки бошқа санага қайта расмийлаштирилиб берилади

Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкент йўналишига ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поездларининг ҳаракат жадвалига электр таъминоти тиклангунга қадар ўзгартиришлар киритилади.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, қуйидаги поездларнинг қатнов жадвали ўзгаришсиз қолади. Шу муносабат билан кўрсатилган йўналишлардан фойдаланиш, ушбу йўналишларга чипталарни темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.

  • Термиз–Тошкент йўналишидаги 79-поезд Қарши вокзалига соат 01:19 да етиб келади;
  • Қўнғирот–Тошкент йўналишидаги 53-поезд Бухоро вокзалига соат 22:46 да етиб келади;
  • Хива–Тошкент йўналишидаги 55-поезд Бухоро вокзалига соат 00:15 да етиб келади.

«Афросиёб» йўловчи поездлари ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилгани сабабли йўловчиларга аввал сотиб олган ва фойдаланмаган чипталари кассаларда тўлиқ қайтариб олинади ёки бошқа санага қайта расмийлаштирилиб берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: