11:59 | 04.02.22

                       

«Унга нисбатан тазйиқ ўтказилмаган». Ўзбекистонга дрон олиб кирган блогер иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ҳолат юзасидан Bugun.uz’га муносабат билдирди

Россиялик саёҳатчи-блогер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан Новосибирскка уча олмагани хабар қилинганди. Бухоро вилояти Божхона боқшармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Instagram / @maxonlymar

Маълум қилинишича, 2 февраль куни Бухоро халқаро аэропортида Новосибирск шахрига парвози олдидан божхона назоратидан «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган ушбу шахснинг қўл сумкаси ичида 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур қурилмани Ўзбекистонга олиб кириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш таъқиқланган ёки тақиқланмаганини аниқлаш юзасидан тегишли экспертиза тайинланган.

Ҳолатни расмийлаштириш жараёнида Максим Лимарга нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилмаган, амалдаги қонунчилик талабларига асосан ўз ҳуқуқларидан тўлаконли фойдаланиши таъминланган. Хусусан, божхона органи томонидан фуқаролик паспорти олиб қўйилмаган ва унга нисбатан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар)га биноан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Аввалроқ Туркиядан Ўзбекистонга ўқ-дори олиб ўтмоқчи бўлган фарғоналик фуқаро қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: