16:20 | 16.02.22

                       

Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди

У айни вақтга қадар Бухоро прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган

Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.

Фото: Telegram

Таъкидланишича, тайинлов бош прокурорнинг буйруғига асосан амалга оширилган. Бунга қадар адлия катта маслаҳатчиси Сайипов Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Бош прокуратура жамоаси Бектош Раҳимовични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади», дейилади хабарда.

Аввалроқ маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди. Шунингдек, Президент Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: