8:40 | 11.03.22

                       

Қирғизистон президенти Россия–Украина урушига муносабат билдирди

«Биз кичик давлатмиз, урушни тўхтатишга таъсир қилолмаймиз», — деган Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 9 март куни Жўқорғи Кенеш йиғилишида Россия–Украина урушига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Акиpress» хабар берди.

Фото: «Акиpress»

Маълум қилинишича, Садир Жапаров ҳозир дунё савдо-иқтисодий муносабатлар ва хавфсизлик масалаларида оғир аҳволда эканини айтган.

«Албатта, биз кичик давлатмиз ва урушни тўхтатиш учун етарли таъсирга эга эмасмиз. Шунинг учун холис бўлишимиз керак. Россия ва Украина атрофида давом этаётган вазиятнинг оқибатлари барча мамлакатларга салбий таъсир кўрсатганини кўряпмиз», — деган давлат раҳбари.

Шунингдек, Қирғизистон президенти барчани оғир даврда бирлашишга чақирган. «Бизга тинчлик керак», — деган у.

Аввалроқ Садир Жапаров айрим сиёсатчилар давлат тўнтариши режалаштирганини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: