11:11 | 15.03.22

                       

Бухорода туғуруқхонада 23 ёшли аёл вафот этди

Бунинг сабабини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда

Бухоро шаҳридаги туғуруқхонада 23 ёшли аёл эгизак фарзандларини туғиб, 2 кундан кейин вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшаган 22 ёшли аёл 9 март куни туғуруқхонага келган. У эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб вафот этган.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: