23:04 | 22.03.22

                       

Наманганда «права»си йўқ 18 ёшли йигит ЙПХ ходимини уриб кетди — видео

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Наманган вилояти Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 18 ёшли йигит йўл-патрул хизмати ходимини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 18 март куни 18 ёшли йигит «Матиз» русумли автомобилни бошқараётиб йўлда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан уни уриб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган. Ходим эса зарб оқибатида тан жароҳатлари олган.

Суриштирув давомида 18 ёшли йигитнинг шахси аниқланган. Автомобиль эса устахонадан топилган. Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда туғилган Б.С. га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аввалроқ Андижонда «Captiva» 63 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: