18:04 | 25.03.22

                       

Тошкентда 5 та автомобиль тўқнашди — видео

Фуқароларнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилган

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, 25 март куни соат 16:15 да Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль кўприги устида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида ҳайдовчилар:

  • 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли;
  • 1970 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги «Captiva» русумли;
  • 1998 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги «Ваз-11184» русумли;
  • 1958 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли;
  • 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

ЙТҲ сабаб тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. «Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Тошкентда «Malibu» иккита «Spark» билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда «КамАЗ» «Lacetti» билан тўқнашиб кетган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: