12:57 | 29.03.22

                       

Тошкентга келиб чиқиши номаълум 250 кг гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Қашқадарё ИИБ ҳолат юзасидан Bugun.uz’га маълумот берди

Қашқадарё вилояти «Умакай» ЙПХ масканида келиб чиқиши номаълум 250 килограмм гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси соат 01:35 да вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан текшириш ўтказилган.

«Умакай» йўл-патруль хизмати масканида Сурхондарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» автомобили текширилган. Автомашина юкхонасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай хужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 250 килограмм оғирликдаги гўшт олиб кетилаётгани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда ҳайдовчи 1 тоннадан ортиқ яроқсиз гўшт олиб кетаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: