9:38 | 31.03.22

                       

Нукусдаги 65 мингдан зиёд экспонатга эга музей ва Сулаймон Боқирғоний мажмуаси — суратларда

Bugun.uz мухбири Қорақалпоғистондаги ушбу масканлардан фоторепортаж тайёрлади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 26–27 март кунлари Қорағалпоғистоннинг тарихий ёдгорликлари ва туризм масканлари бўйлаб инфотур ташкил этилганди. Инфотур давомида журналистлар ва блогерлар Аҳмад Яссавийнинг шогирди бўлмиш Сулаймон Боқирғоний мажмуаси ва Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейида ҳам бўлди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи Марказий Осиёдаги энг қадимий музейлардан бири ҳисобланади. Унинг тарихи 1929 йилда Тўрткўл шаҳрида Қорақалпоғистон ўлкашунослар жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмадан бошланган.

Ҳозирги кунда музей Нукус шаҳрида жойлашган ва 3 бўлимга бўлинган: табиат, археология ва этнография, замонавий тарихга оид 65000дан зиёд экспонатлардан иборат.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Музейда қадимги ҳайвон ва ўсимликларнинг қолдиқлари, Орол денгизининг ноёб ва аллақачон йўқолиб бораётган қушлари, ҳайвонлар тулумлари намойиш этилади. Шунингдек, археологик экспозициялар, Қадимги Хоразм қалъаларининг макет ва артефактлар ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, этнографик кўргазмалар қаторига қадимий миллий либос, заргарлик буюмлари, юрта безаклари, гиламлар, миллий мусиқий асбоблар, қурол-яроғлар, ва от анжомлари ҳам кирган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Музейнинг тарихий тўпламлари эса қўлёзмалар, илк нашр этилган китоблар, тангалар, достон қаҳрамонлари ва тарихий шахсларнинг портретлари, шунингдек, ХХ асрнинг бошларидан буён минтақанинг ривожланишини акс эттирган фотосуратлардан иборат.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шу билан бирга, журанлистлар Аҳмад Яссавийнинг замондоши ва шогирди бўлган Оробўйига яқин овулда туғилган Сулаймон Боқирғоний мажмуасида ҳам бўлди. Халқ орасида «Ҳаким ота» номи билан машҳур бўлган Боқирғоний ўз иқтидори ва шерий истедоди билан Яссавийнинг этиборини қозонган.

У ўз ўгитларида даврига хос ижтимоий тенгсизлик, адолатсизлик ва бошқа иллатлар учун жавобгар шахсларни у дунё азоблари даҳшатини эслатиш билан тарбиялашга интилган. Инсофсиз ва иймонсиз амалдорлар, нопок ишлар билан шуғулланувчи нодон ва жоҳиллар ҳамда босқинчи, талончиларни фош этган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Сулаймон Боқирғоний шерлари «Боқирғон китоби» номи билан машҳур. Унинг «Биби Марям китоби», «Охир замон китоби» каби достонлари ҳам бор. Буларда тасаввуф тўғрисида ўз фикрларини баён этади. Унинг шерлари жамланган китоблар инқилобдан аввал ҳам бир неча бор нашр эттирилган. Шўролар даврида эса шоир Сулаймон Боқирғонийга ҳам, унинг ижодига ҳам нотўғри баҳолар берилган. Орадан вақт ўтиб, мустақиллик туфайли Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда Ҳаким отанинг китоблари нашр этила бошлаган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, Сулаймон Боқирғоний ўз ўгитларида даврига хос ижтимоий тенгсизлик, адолатсизлик ва бошқа иллатлар учун жавобгар шахсларни у дунё азоблари даҳшатини эслатиш билан тарбиялашга интилган. Инсофсиз ва иймонсиз амалдорлар, нопок ишлар билан шуғулланувчи нодон ва жоҳиллар ҳамда босқинчи, талончиларни фош этган. Сулаймон Боқирғоний шерлари «Боқирғон китоби» номи билан машҳур. Унинг «Биби Марям китоби», «Охир замон китоби» каби достонлари ҳам бор. Буларда тасаввуф тўғрисида ўз фикрларини баён этади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур инфотур доирасида 26 март, шанба куни Тошкент–Нукус–Мўйноқ рейси амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги «Катта қирққиз қалъа»да археологик ёдгорлик топилгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: