18:06 | 01.04.22

                       

Тошкентда айрим йўллар Таровиҳ намози вақтида ёпилади — харита

Намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин

Рамазон ойи кечаларидаги Таровиҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»
  • Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергели кўчасидан Қипчоқ кўчаси бўйлаб Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;
  • Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Бешқарағоч кўчасидан Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;
  • Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор махалий йўли бўйлаб Сеул кўчасигача бўлган қисми;
  • Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг маҳаллий йўли бўйлаб Олот кўчасигача бўлган қисми;
  • Юнусобод Оқтепа масжид бўйича: Амир Темир шоҳ кўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;
  • Фотимаи Заҳро масжид бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб Катта Оқтепа кўчасигача бўлган қисми;
  • Бўта бува масжид бўйича: Бунёдкор шоҳ кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчавси бўйлаб Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;
  • Усмон Бин маҳзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

«Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин. Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ пойтахтнинг Қўйлиқ даҳасига олиб борувчи йўл вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: