9:46 | 09.04.22
Президентнинг бу бўйича фармони 1 сентябрдан кучга киради
Шавкат Мирзиёевнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармони имзоланди. Унга кўра, 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорликни чекловчи айрим ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.
Иқтисодиётда рақобат муҳитини янада яхшилаш ва хусусий сектор олдидаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланган:
а) охирги календарь йилида товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан ошмайдиган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд шахслар гуруҳини (табиий монополия субъектлари, давлат харидлари ва биржа савдолари иштирокчилари, маҳсулотларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқари) товар ёки молия бозорларида устун мавқе эгаллаган деб эътироф этмаслик ҳамда уларга нисбатан монополияга қарши чораларни қўлламаслик.
б) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қуйидагилар учун молиявий жарималарни қўллаш:
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда молиявий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни қўллаш тартибини назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади. Бунда ундирилган молиявий жарималар суммасини тўлиқ Давлат бюджетига йўналтириш ҳамда рақобатга қарши ҳаракатларнинг бошқа турлари учун ҳам жавобгарлик назарда тутилади.
Таъкидланишича, 2022 йил 1 сентябрдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни кучайтирилади:
Бу бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳар йили Олий Мажлис Сенатига ахборот бериладиган Рақобат ривожланиши индекси жорий қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун жавобгарлик кучайтирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: