12:34 | 21.04.22

                       

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташриф буюрди

Президент янги ташкил этилган туман фаоллари билан учрашмоқда

Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни расмий ташриф билан Қашқадарёга жўнаб кетганди. Президент ташрифни янги ташкил этилган Кўкдала тумани фаоллари билан мулоқотдан бошлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, давлат раҳбари янги ташкил қилинган Кўкдала тумани фаоллари билан мулоқот қилмоқда. Учрашув «Чироқчи кластер» тикув-трикотаж корхонасида бўлиб ўтмоқда.

«Авваламбор сизлар билан барча ниятлар амалга ошадиган Рўзаи Рамазон кунларида учрашаётганимиздан хурсандман. 2021 йил 11 октябрда келганимизда йирик Чироқчи туманини иккига бўлиш таклифини берган эдим. Адолатни тиклаб, одамларга енгиллик бўлиши учун шу қарорга келинди.

Ўзингиз кўряпсиз, вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. Вилоятда кўп ўзгаришлар бўляпти, лекин бошқа вилоятларга нисбатан Қашқардарё орқада. Қорақалпоғистондан кейин бу ерга келишимдан мақсад — бу ердаги мард, меҳнаткаш ва танти халқ ҳаётида ўзгаришлар қилиш. Қашқадарёда 813 та маҳалла бўлса, ҳар бир маҳаллага президент вакиллари кирди: ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари ва аёллар масалаларига масъуллар ишлаяпти. Метин интизом, фидойилик билан маҳалладан бошлаб одамларни рози қилиш учун ишлаш керак», — дейди Президент.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: