10:55 | 23.04.22

                       

Тошкентдаги савдо марказида чегирмалар сабаб одамлар тўпланди — видео

Пойтахт ИИББ мажмуада арзонлаштирилган нархда савдо бўлмаслигини маълум қилди

Тошкент шаҳридаги савдо марказида чегирмалар сабаб кўплаб одамлар тўпланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70 фоизли чегирма эълон қилинган. Натижада кўплаб одамлар ушбу савдо марказига тўпланган.

ИИББнинг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур дўкон ёпилгани сабабли арзонлаштирилган нархда савдо бўлмайди.

Аввалроқ Тошкентда одамлар текин ош ейиш учун тўплангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: