11:28 | 01.05.22

                       

Самарқанддаги мусиқа мактабида ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги мусиқа мактабида 28 апрель куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат 20:35 да шаҳарнинг «Навбаҳор» МФЙ Беклар кўчасида жойлашган мусиқа мактабида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин ҳудудига соат 20:38 да етиб борилган ва соат 21:15 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида мактабнинг 30 квадрат метр майдондаги шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Андижон туманида 25 март куни электр тарқатиш жавонида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Фарғонадаги массажхонада ёнғин содир бўлгани хабар берилганди. Ҳамда Тошкентдаги Янгиобод бозорида ёнғин содир бўлгани ҳақида маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: