13:38 | 17.05.22

                       

Наманганда «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборди — видео

Жабрланувчи бир неча кун жонлантириш бўлимида ётган

Наманган вилояти Косонсой туманида 12 май куни «Lacetti» 6 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, туманда М.А. исмли 6 ёшли мактаб ўқувчиси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган ва йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» уни уриб юборган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган.

У бош мия шикастланиши, пешона суяги дарс кетиши жароҳатлари билан жонлантириш бўлимида ётган. Ҳозирда у ўзига келган.

Аввалроқ Самарқандда «Damas» уриб юборган 12 ёшли қизни шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: