17:14 | 02.09.22

                       

Ўзбекистондаги барча ОТМда супер контракт миқдори 10 фоизга камайтирилди

Бундан олдин янги ўқув йилида тўлов-контракт миқдори оширилмаслиги маълум бўлганди

Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йили учун барча давлат олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланган.

Қуйидаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслиги маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: