16:31 | 12.09.22

                       

Россиялик машҳур телебошловчининг Ўзбекистон ҳақидаги фильми Биринчи каналда намойиш этилади

Фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади

Россиялик телебошловчи Валдис Пельшнинг «Узбекистан. Заглянут за горизонт» («Ўзбекистон. Уфқ ортига нигоҳ/назар») ҳужжатли фильмининг премьераси 18 сентябрь куни Россиянинг «Биринчи канали»да бўлиб ўтади

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

48 дақиқалик ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади, шунингдек, муаллифлар мамлакатнинг замонавий ҳаёти – фан ва техника ютуқлари, туризм соҳасидаги имкониятлар ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида ҳикоя қилади. Валдис Пелшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми таниқли бошловчининг Россия ва дунё бўйлаб саёҳатлари ҳақида маълумот берувчи фильмлар туркумига киритилади.

Фильмда Ўзбекистон энергетика вазири, туризм ва маданий мерос вазири, физика ва кимё соҳаси мутахассислари, ҳунармандлар, шунингдек, техника мактаблари ўқувчилари билан интервьюлар ўрин олган. Ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг илмий-техника маркази сифатидаги кенг имкониятларини очиб берилган.

«Тасвирга олиш жараёни 23 кун давом этди, шу вақт ичида суратга олиш гуруҳи ўнлаб шаҳарлар ва қизиқарли масканларга ташриф буюрди. Албатта, биз Республиканинг кўп қисмини кўра олмадик. Ташрифимизга қадар кўплаб адабиётларни ўқиган бўлсакда, саёҳат давомида малакатнинг кўплаб жиҳатларини ўзимиз учун кашф қилдик.

Мисол учун, Шаҳрисабз биз учун тўлиқ кашфиётга айланди. Ноёб ёдгорликлар, оқкўнгил ва меҳмондўст инсонлар бизда ажойиб таассурот қолдирди. Фильм саёҳат жанрида суратга олинган. Ушбу фильмни суратга олиш жараёнида бизга ёрдам берган, унда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейди Валдис Пельш.

Тошкент халқаро кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган фильмнинг Россия телевидениесидаги премьераси «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали»га бағишлаб ташкил этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: