15:38 | 05.10.22

                       

АҚШ ва Жанубий Корея КХДРга жавобан ракеталарни синовдан ўтказди — видео

Япон денгизига учирилган ракеталардан бири ҳарбий қисм ҳудудига қулаб тушган

АҚШ ва Жанубий Корея КХДР томонидан учирилган баллистик ракеталарга жавобан «ер-ер» синфига кирувчи иккита ракетасини синовдан ўтказди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, Америка ва Жанубий Корея ракеталари АТАCМС турига мансуб бўлиб, улар Япон денгизи томон йўналтирилган. Бироқ Жанубий Корея томонидан учирилган ракеталардан бири ҳарбий база ҳудудига қулаб тушган.

4 октябрь куни Шимолий Корея Япония томон баллистик ракетасини учирганди. Ракета Япония ҳудудида устидан ўтган ҳолда Тинч океанига учиб кетган, мамлакатнинг шимолий қисмидаги аҳолидан бино ичига кириш ёки ер остига тушиш сўралган, шаҳар кўчаларида сиреналар ишга тушган.

Қайд этилишича, бу охирги 10 кун ичида КХДР томонидан бешинчи маротаба ракета учирилиши ҳисобланади. Охирги маротаба Шимолий Корея ракетаси Япония ҳудудидан беш йил олдин учиб ўтганди.

Аввалроқ Жанубий Корея Руминияга қурол ва ядро реакторлари етказиб бериши ва Жанубий Корея ва АҚШ КХДР синовларига жавобан ракеталар учиргани маълум қилинганди. Шунингдек, август охирларида АҚШ ва Жанубий Корея КХДР чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар бошлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: