12:22 | 19.10.22

                       

Сурхондарёдаги хонадонларнинг бирида ҳам газ портлаб кетди

Аввалроқ Бухорода шу каби ҳолат қайд этилганди

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 19–октябрь куни куни соат 02:43 ларда Узун тумани «Меҳнат» МФЙ Сурхонбоши кўчасидаги уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби — яшаш уйининг ертўласида бўлган маиший газ баллони редукторидан сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланган ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши юзага келган.

Чақнаш оқибатида хонада бўлган уй эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳати олган, айни вақтда уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бош прокуратура «Bugun.uz»га Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлганини маълум қилганди. Ҳодиса оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлган.

Бундан олдин, Олмалиқдаги корхоналардан бирида портлаш содир бўлгани, Андижондаги касалхонада юз берган портлашда қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлгани, Фарғонадаги хонадонда газ чақнаши кузатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: