23:02 | 07.12.22

                       

Ўзбекистон Туркия билан ҳарбий шартномани ратификация қилди

Тегишли қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди

Ўзбекистон Туркия билан ҳарбий доирадаги келишувни ратификация қилди. Тегишли қонун Президент томонидан имзоланди.

Битим ҳарбий тайёргарлик ва ҳарбий таълим, мудофаа саноати ҳамкорлигини ривожлантириш, логистика соҳасидаги ҳамкорлик, картография ва гидрография, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий келишувни маъқуллагани, шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: