9:41 | 31.07.21

                       

Гаити президентининг рафиқаси турмуш ўртоғини ким ўлдирганини айтди

Шунингдек, қотиллик куни нималар содир бўлганини очиқлади

Қароргоҳида ўлдирилган Гаити президенти Жовенель Моизнинг рафиқаси Мартин Моиз турмуш ўртоғини ким ўлдирганини айтди. Бу ҳақда «New York Times» хабар берди

Фото: «Sky News»

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғини ўлдириш режаси олигархлар томонидан тузилган. Ҳодиса куни қотиллар уйга бостириб кирганида Жовенель хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимларни ёрдамга чақиришга уринган. 

Президент рафиқасининг айтишича, давлат раҳбари қароргоҳини 30 дан 50 тагача одам қўриқлаган. Аммо улардан ҳеч ким ўлмаган ва ҳатто жароҳат олмаган. 

«Қандай қилиб улар ҳеч кимни отишмаганини тушунмаяпман», — дейди Мартин Моиз.

Маълумотларга кўра, полиция қотиллик фитнасида иштирок этган кўплаб гумонланувчиларни ҳибсга олган. Бироқ, собиқ биринчи хонимнинг фикрича, ҳибсга олинганларнинг ҳеч бири жиноят ташкилотчиси бўла олмайди, чунки улар операцияни молиялаштириш учун етарли маблағга эга эмас. 

«Фақат олигархлар ва тизим уни ўлдириши мумкин эди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Гаити президенти Жовенель Моиз 7 июлга ўтар кечаси қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида ўлганди. Унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам ҳужумдан жароҳатланган ҳамда эри нима сабабдан ўлдирилганини маълум қилган. Гаити ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 28 гумонланувчининг шахсини аниқлаганини, уларнинг 26 нафари Колумбия фуқароси эканини хабар берганди. Шунингдек, Венесуэла президентига 2 марта суиқасд қилингани маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: