23:27 | 21.06.21

                       

Aфғонистон собиқ президенти AҚШ муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди

Бу ҳақда Bugun.uz’нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди

Aфғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай AҚШ Aфғонистонда муваффақиятсизликка учрагани ва шунинг учун ҳозирда уруш ичида қолаётган мамлакатни тарк этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Фото: «Der Spiegel»

Карзайнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар уруш ва можаролар авжига чиққан, кўп қон тўкилган ҳамда жуда кўп зарар кўрган мамлакатни уруш ҳолатида қолдириб кетмоқда.

«Уларнинг борлиги сабабли биз бугун шундай аҳволга тушиб қолдик», — дейди собиқ президент бугун афғон халқи бошдан кечираётган кулфат ва шармандаликнинг давом этишини истамаслигини қўшимча қилган ҳолда.

Аввалроқ Афғонистоннинг амалдаги президенти мамлакатдаги урушга ким айбдор эканини айтган. Шунингдек, Афғонистон ҳукумати делегацияси «Толибон» ҳаракати билан музокара олиб бориш учун Доҳага бориши хабар қилинганди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: