16:18 | 20.06.23

                       

Руҳий саломатлик бўйича мутахассисларнинг маоши 50 фоизгача оширилади

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

Руҳий саломатлик бўйича мутахассисларнинг лавозим маошига устама миқдори оширилади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

«Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ:

1. 2023 йил 1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.

2. Амбулатория шароитида даволаниш учун руҳий ҳолати бузилган шахсларни имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлашга 2023 йилда қўшимча 10 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарор доирасида:

  • 2023–2024 йилларда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури;
  • 2023–2024 йилларда психиатрия муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш дастури;
  • Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болаларга психоневрологик хизмат кўрсатишни
    такомиллаштириш чора-тадбирлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари учун зарур ташхислаш ва нейрореабилитация асбоб-ускуналарининг намунавий рўйхати тасдиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: