17:22 | 07.10.23 2510

1 ноябрдан Умра зиёратини ташкил этишнинг янги талаблари кучга киради

Янги норма талабларига жавоб бермайдиган туроператорларга Умра тадбирини ташкил этишга рухсат берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига кўра, фуқароларга Умра зиёратларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб мазкур қарорга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар кучга киради.

Унга кўра, Умра зиёратлари амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  1. Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
  2. Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган қуйида келтирилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олиши зарур.

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 191
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 1014
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 328
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 495
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1058
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1216