12:27 | 11.01.22

                       

Ўзбекистонда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши тўғрисида хабарлар тарқалди

Расмий манба бу хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда янги қонун кучга кириб, барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ушбу хабарларни рад этди.

Фото: «Antifake.uz»

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисидаги хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

«Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», дейилади раддияда.

Аввалроқ Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга рухсат берилгани тўғрисида интернетда тарқалаётган хабарлар рад этилганди. Шунингдек, талабаларга хориждаги ўқишини Ўзбекистонга имтиҳонларсиз кўчиришга рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар фейк экани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: