21:29 | 11.01.22

                       

Олимлар қирилиб кетган йиртқич денгиз ҳайвонининг улкан скелетини топди — фото

Тадқиқотчилар уни Британия тарихидаги энг буюк топилмалардан бири деб атаган

Англиядаги Ратленд-Уотер сув омборида олимлар ҳозиргача аниқланган скелетлар ичидаги энг мукаммал ихтиозавр скелетини топди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, тадқиқотчилар уни Британия тарихидаги энг буюк топилмалардан бири деб атаган. Ихтиозавр скелетининг узунлиги 10 метр бўлиб, бош суягининг оғирлиги бир тоннага яқинлашади. Олимларнинг фикрича, бу денгиз судралиб юрувчиси тахминан 180 миллион йил аввал яшаган.

Таъкидланишича, ихтиозаврлар катта тишлари ва кўзи сабабли «денгиз аждаҳолари» деб номланган. Бу турдаги йиртқич XIX асрнинг бошларида овчи ва палеонтолог Мери Энн томонидан аниқланган. Денгиз судралиб юрувчилари бўлган ихтиозаврлар биринчи марта тахминан 250 миллион йил олдин пайдо бўлган ва 90 миллион йил олдин йўқ бўлиб кетган. Уларнинг узунлиги 1 метрдан 25 метргача ўзгариб туради ва умумий тана шакли дельфинларга ўхшайди.

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»

Аввалроқ Туркияда 3600 йил аввал цунамидан ўлган илк одам скелети топилганди. Шунингдек, Африкада энг қадимги одам суяги аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: