23:31 | 19.01.22

                       

Қамчиқда машина ойнасидан танасини чиқарган қизлар жазоланди

«Ўртоғим чиқолмайсан деди. Кейин мен ҳам чиқдим», — дейди уларнинг бири

Қамчиқ довонидаги йўлда 15 январь куни машина ойнасидан танасини чиқарган қизлар жазоланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқда «Nexia-3»да қизларнинг ушбу хатти-ҳаракати акс этган видео тарқалган. Ҳозирда ҳуқуқбузарлик содир этганлар ушланган.

«Қамчиқ довонида ойнадан белларигача чиқариб олиб, ўзларича бақириб шовқин қилишди. Кейин мен машинага ўтиринглар дедим. Бу ишимдан ўзим пушаймонман. Билмагандим бундай ҳолат бўлиб кетишини», — деди ҳайдовчи.

«Қўшиқ қўйгандик машинада. Момо деган ўртоғим олди ойнадан чиқди. Мен орқада ўтиргандим. Кейин гап тегиздирди, сен чиқолмайсан деб. Кейин мен ҳам чиқдим. Шу билан қайтиб тушдик. Қилган ишимдан пушаймонман», — деган қизлардан бири.

Мазкур қизларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) 4-қисми тартибида чора кўрилган.

Аввалроқ Қашқадарёда йўловчи танасини ойнадан чиқариб олгани учун ҳайдовчига чора кўрилгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: