20:36 | 22.01.22

                       

Жефф Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқаради

Миллиардер Нобель совриндорларидан иборат олимлар гуруҳини йиғмоқда

«Amazon» интернет гиганти асосчиси Жефф Безос ўлмаслик технологиялари устида ишлаш учун энг яхши олимлардан иборат гуруҳни йиғмоқда. Бу ҳақда «Futurism» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, миллиардер ўз пулларини «Alto Lab» деб номланган стартапга сарфламоқда. Яқинда лойиҳага «GlaxoSmithKline» фармацевтика гигантининг собиқ бош олими Хэл Бэррон жалб қилинган. Стартап қариш муаммолари билан шуғулланади.

Таъкидланишича, лойиҳага илдиз ҳужайраларини тадқиқ қилишдаги иши учун 2012 йилги тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати, доктор Шинья Яманака ва CRISPR генини таҳрирлаш воситасини ишлаб чиқишдаги роли учун кимё бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти совриндори Женнифер Дудна ҳам киритилган.

CRISPR — бу бактериялар геномларида топилган ДНК кетма-кетлиги оиласи.

Қайд этилишича, ишга тушириш чоғида стартап 3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ олган. Пул ҳужайраларни қайта дастурлаш — етук ихтисослашган (соматик) ҳужайраларни қайтариш жараёнини ўрганишга сарфланади.

Аввалроқ дунё миллиардерлари «омикрон» штами сабаб бир кунда қанча маблағ йўқотгани маълум бўлган. Шунингдек, тарихдаги энг бой одам кимлиги ҳақида хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: