17:01 | 22.01.22

                       

Зарафшон дарёси бўйида йўқолиб кетгани айтилган суғур излари топилди — фото

Ўрта Осиё суғури «Қизил китоб»га киритилган

Экологлар томонидан йўқолиб кетган дея айтилган ҳамда «Қизил китоб»га киритилган Ўрта Осиё суғури излари Зарафшон миллий боғида Зарафшон дарёсига қуюлувчи зовур бўйида топилди. Бу ҳақда «Sreda.uz»га таяниб, «Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар бермоқда.

Фото: «Animalsglobe»

Маълум қилинишича, боғ ходими — экофаол Наталья Мармазинская бу тўғрисида нашрга хабар берган. Ерларни ўзлаштириш, ноёб суғурни овлаш ҳамда сув етишмовчилиги туфайли бу тур 2020 йилгача бутунлай йўқолиб кетган дея таъкидланарди. Миллий боғда унинг изларини яна учратиш атроф-муҳит, ҳайвонот олами учун муҳим янгилик бўлгани айтилган.

Фото: «Sreda.uz»
Фото: «Sreda.uz»

«Зудлик билан Зарафшон дарёси бу қисмидаги ўнг қирғоғида харсанглар билан тўсилган дамба ортидаги тақир зовурга сув оқимини барқарорлаштириш ва суғур учун яшаш шароитини яхшилаш керак», дейилади мақолада.

Фото: «Sreda.uz»

Аввалроқ Хоразмда ноёб тур ҳисобланган катта куракбурун балиғи овлангани маълум бўлганди. Шунингдек, Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: