15:06 | 29.01.22

                       

Навоийда 2 қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётганлар ушланди

Қизларга барча харажатлари қопланиши ва авиабилет пули тўлаб берилиши ваъда қилинган

Навоий шаҳрида 2 қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси

Таъкидланишича, 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, Конимех тумани Гулистон МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, алдаб, мамлакатдан фоҳишалик қилиш учун олиб кетишни мақсад қилган.

Фото: Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси

Хусусан, 20 ёшли хатирчилик О.Б ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.нинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиабилет пуллари тўлаб берилиши ваъда қилинган. Қизлар Ш.Н.нинг шериги Г.Ш. орқали Дубайга олиб чиқиб кетилаётган вақтда вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Аввалроқ Навоийда қўшмачилик қилиб, одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада аёлни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган 2 фуқаро ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: