19:36 | 02.02.22

                       

Қибрайда 4 та юк машинаси ёниб кетди — видео

Жами 800 дона сомон преси ёниб зарарланган

Тошкент вилояти Қибрай туманида 2 февраль куни сомон преслари ортилган 4 та юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, шу куни соат 03:09 да туманнинг Чинобод МФЙдаги очиқ майдонда сотиш учун сомон преслари ортилган ва бир-бирига яқин жойлаштирилган 4 та юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:17 да етиб бориб, ёнғин соат 03:29 да қуршаб олинган ва соат 04:35 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида 3 та «Газ-53» ҳамда «Зил-130» русумли юк автомобиллари кабинаси ва уларга ортилган 200 донадан, жами 800 дона сомон преси ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: