13:51 | 05.02.22

                       

Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт 2 баробарга қисқартирилади

Шунингдек, йўловчи ташиш ҳажмида жамоат транспорти улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақт 2 баробарга камайтирилади. Бу бўйича «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади. Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари жорий этилади.

Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан, электробуслар билан янгиланади. Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:

  • йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
  • жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
  • жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;
  • 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.

2023 йил 1 январдан «босиб ўтилган йўл», «йўловчи оқими» ва «сифат» мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Мавзуга доир:

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: