9:09 | 06.02.22

                       

Қорақалпоғистонда бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочди — видео

Улардан бири қизга уйланмоқчи бўлган

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 4 февраль куни бир гуруҳ йигитлар 20 ёшли қизни куч ишлатиб, олиб қочди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро А.Х. ўзининг икки нафар таниши билан биргаликда 2002 йилда туғилган  Б.О. исмли қизни куч ишлатиб, никоҳда бўлиш учун олиб қочган. Аниқланишича, ҳолат юзасидан жабрланувчи ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳоким қабулига келган аёлни ИИБ ходимлари куч ишлатиб, мажбурлаб машинага солгани айтилган видеога изоҳ берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: