22:40 | 06.02.22

                       

Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди — видео

Ёнғинни ўчириш учун қўшимча куч ва воситалар жалб қилинди

Жиззах вилоятида 6 февраль куни юк машинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтида ёниб кетди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

Таъкидланишича, соат тахминан 18:20 да вилоятнинг Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида 1992 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги «Daf» русумли транспорт воситасининг юкхонасида ҳаракат вақтида ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчириш учун қўшимча куч ва воситалар жалб қилинган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига ва ортилган юкларга зарар етган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қибрайда 4 та юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада «Тrailblazer» билан тўқнашган «Spark» ёниб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: