13:33 | 11.02.22

                       

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида овозли светофорлар ўрнатилади

Бундай қурилмаларнинг биринчиси Самарқанддаги кўзи ожизлар махсус мактабида ўрнатилган

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда йўллар ҳолати ва инфратузилмаси кўп ҳолларда йўл ҳаракатидаги муаммолар, қоидабузарликлар ва аварияларга сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Кадр: Telegram

Жумладан, транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаган. Аҳоли пунктлари учун 15 минг километрга яқин пиёда ва велойўлаклар етишмайди.

«Кеча Самарқанд шаҳридаги 59-сонли кўзи ожизлар махсус мактабида овозли махсус светофорлар ўрнатилганини кўрдим. Бундай тажрибани барча ҳудудларда жорий этишимиз шарт. Шу боис 2021 йилда йўл инфратузилмасини яхшилаш, светофор, белгилар бўйича аҳолидан 10 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган», — деган давлат раҳбари.

Айниқса, Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида бу муаммо долзарб бўлиб, пиёда иштирокидаги авариялар қолган ҳудудлардан юқори экани қайд этилган.

Маълумот учун, бундай махсус светофор илк бор Самарқанд шаҳридаги 59-сонли кўзи ожизлар махсус мактабида ўрнатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: