18:50 | 15.02.22

                       

Тошкентдаги ОТМда қурувчи пулини ололмагани учун ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлди — видео

Шундан сўнг у билан гаплашилиб, иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган

Тошкент давлат техника университети ходими иш ҳақини ололмагани учун ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Bugun.uz»га изоҳ берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, университетнинг бешинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлган фуқаро университетга алоқаси йўқ. 15 февраль куни соат 11:50 да университетнинг реконструкция ишлари якунланаётган А-блокида қурилиш ташкилотининг ёлланма ишчиси бинонинг том қисмига чиқиб, бажарган ишлари эвазига иш хақини олмагани учун масъулларга шарт қўйган.

Ушбу ҳолат бўйича қурилиш ташкилоти раҳбарлари, ИИБ ходимларига зудлик билан хабар берилган. Шундан сўнг фуқаро билан гаплашилиб, унга қурилиш ташкилоти томонидан иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган. ОТМ ҳам маъмурияти фуқарони олий таълим муассасасига алоқаси йўқлиги ва университет ходими эмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Бухорода иш ҳақини ололмаётган 9 нафар ходимга қарздорлик ундириб берилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: