11:53 | 22.02.22

                       

Тошкентда юк машинаси ағдарилиб кетди

Оқибатда ҳайдовчи шифохонага ётқизилган

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 22 февраль куни юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 07:30 атрофида туманнинг ТХАЙ кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 34 ёшли «Howo» юк машинаси ҳайдовчиси Учқаҳрамон айланма ҳаракати томонга кетаётган бўлган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб машина ағдарилиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи тан-жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: