16:00 | 23.02.22

                       

Наманганда канализациядан қон оқаётгани айтилди — видео

Вилоят сув таъминоти ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Наманган вилояти Чуст туманида канализация тармоғидан қон оқаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят сув таъминоти ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда мухокамага сабаб бўлаётган хабар юзасидан «Наманган сув таъминоти» МЧЖ томонидан тезкор суриштирув ўтказилиб, қуйидагилар аниқланган.

Мазкур холат тармоқлардаги тиқилиш натижасида келиб чиққан бўлиб, 18 февраль куни аниқланган ҳамда Ҳудудий оқова тозалаш бўлимининг Чуст филиали томонидан бартараф этилган, назоратчи томонидан бугун визуал текширув ўтказилганда авария ҳолати аниқланмаган.

Шунингдек, оқова тармоқларида оқаётган қизил ранг қон эмас, тармоққа уланган тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи фабрикадан чиққан кимёвий моддалар таъсирида сувларнинг ранги экани аниқланган.

«Бу масала юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиб, маълум қилинади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Сирдарёда зовурдан қон оқаётгани айтилган видеога изоҳ берилганди. Шунингдек, Самарқанддаги қадимий ариқларнинг бирида бинафшаранг сув оқаётгани айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: