17:22 | 09.03.22

                       

Тошкентда автобус 2 пиёдани босиб кетди

Оқибатда 70 ёшли фуқаро вафот этган

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 8 март куни йўловчи автобуси 2 нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги «МАН» автобуси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки фуқарони уриб кетган. Оқибатда 1952 йилда туғилган Р.З. шифохонада вафот этган. 2017 йилда туғилган Р.Е. эса бош соҳаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят қодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Олмазор туманида 6 январь куни автобус маст пиёдани уриб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган 2 пиёдани уриб юборгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: