11:39 | 10.03.22

                       

Тошкентда ИИБ ходимлари пора олаётганда ушланди

Улардан бири айбланувчига чора кўрмаслик эвазига 5000 доллар талаб қилган

Тошкент шаҳрида икки нафар ИИБ ходими пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. 5 март куни Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси айбланувчига чора кўрмаслик эвазига 5000 доллар талаб қилган. Ходим келишилган пулдан 1000 долларини олган вақтида ушланган.

Шунингдек, 8 март куни Миробод тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этган аёлдан ҳолатини расмийлаштирмаслик эвазига 500 доллар талаб қилгани аниқланган. У дастлаб 6 март куни 200 долларни қўлга киритган ва қолган 300 долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар буйича Жинот кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Жарқўрғон тумани ҳокимининг ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: