17:13 | 10.03.22

                       

Тожикистоннинг Сурхондарё билан чегарадош қисмида 2 йигит сел келиши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳодиса йигитлар тоғда қорамолларни ўтлатаётган пайтда юз берган

Тожикистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Турсунзода туманида 6 март куни сел туфайли икки йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Келтирилишича, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси бу бўйича маълумот берган. Ҳодиса соат 15:20 да — 18 ёшли йигитлар тоғда қорамолларни ўтлатаётган пайтда юз берган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари воқеа жойидан 4 километр узоқликда топилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида 5–15 март кунлари сел келиш хавфи эълон қилинган.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Жалақудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: