11:30 | 11.03.22

                       

ДХХ Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 4 кишини ушлади

Улар орасида 18 ёшли йигит бўлган

Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилоятида Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 4 кишини қўлга олди.

Фото: Telegram/ Иллюстратив

Маълум бўлишича, ДХХнинг вилоят бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Унда ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик материаллар тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Хива шаҳрида яшовчи 2002–2004 йиллар оралиғида туғилган 4 йигит ижтимоий тармоқларда экстремистик материаллар билан танишиб, халқаро террористик ташкилотлар раҳнамолари Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг маърузаларини кўриб, атрофдагиларга ҳам тарқатиб келган.

Шунингдек, улар Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, уларнинг сафига бориб қўшилмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган маҳбус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. У бундан 2 йил олдин террористик ташкилотга аъзо бўлгани сабаб қамалган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: