12:40 | 14.03.22

                       

Самарқанд прокурори ўринбосари туманга ҳоким бўлди

Сирожиддин Усмонов номзоди депутатлар томонидан мақулланган

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари Сирожиддин Усмонов Самарқанд тумани ҳокими бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, туман ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган. Сессияда депутатлар томонидан Сирожиддин Усмонов номзоди Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Сирожиддин Хайруллоевич 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. У тайинловга қадар вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аққалроқ Шерали Йўлдошев Самарқанднинг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: