17:55 | 15.03.22

                       

Сирдарёда автобус тўсиқ устига чиқиб кетди — видео

Фуқаролар соғлиғи бўйича маълумот берилган

Сирдарё туманида 14 март куни автобус тўсиқ устига чиқиб кетди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, соат 14:30 да туман ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 92-километрида ҳайдовчи — 1990 йилда туғилган Ж.Р. «Golden Dragon» русумли автобусда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобусда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган. Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобуси симёғочга урилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сирдарёда йўловчи автобуси «Damas» билан тўқнашган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: