9:40 | 16.03.22

                       

Самарқандда «Damas» 12 ёшли қизни уриб юборди

Оқибатда жабрланувчи шифохонада вафот этган

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 11 март куни «Damas» 12 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @YHXX_UZ

Маълум бўлишича, ҳодиса туманнинг Пичоқчи маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Аниқланишича, «Damas» юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, 12 ёшли Ш.Х.ни уриб юборган.

Қиз олган танжароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Қайд этилишича Ш.Х. тоғасининг қарамоғида бўлган. Автомобилни бошқарган фуқаро 2021 йил 25 май куни 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Аввалроқ Наманганда 16 ёшли қиз «Damas» уриб юбориши оқибатида шифоҳонада вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: