9:12 | 16.03.22

                       

Ўзбекистонда пенсия ёшига етган ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади

Ходим билан тузилган шартнома иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинмайди

Шавкат Мирзиёев «Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқланади.

Шунингдек, жамғарма маблағлари ҳисобидан ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади. Шу билан бирга, шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони бўйича маълумот берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: