10:43 | 17.03.22

                       

Тошкентда Наврўз байрами куни автобуслар қатнов вақти ўзгартирилади

Байрам кунлари жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди

Тошкентда байрам кунлари жамоат транспорти ҳаракатланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Наврўз байрами муносабати билан, 2022 йил 21, 22, 23 март кунлари жамоат транспорти ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

  • 21 март душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилади;
  • 22 март сешанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 23 март чоршанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.

Аввалроқ Тошкентда жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт 2 баробарга қисқартирилиши ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: