22:07 | 18.03.22

                       

Тошкентда мой маҳсулотлари омборида катта ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди

Тошкентда мой маҳсулотлари омборида катта ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 18 март куни соат 20:45 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Латвия -Ўзбекистон қўшма корхонаси «Orial center» ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкаларда) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, соат 21:49 да ёнғин қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ёнғин оқибатида таҳминан омборнинг 2000 метр квадрат майдони зарарланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда фойдаланишга топширилмаган кутубхонада, Тошкентдаги Янгиобод бозорида, Самарқанддаги уйларнинг бирида ҳамда Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: