11:00 | 25.03.22

                       

Франция Россия таҳдидига жавобан ядровий сувости кемаларини Атлантикага жойлаштирди

Аввалроқ Макрон Европани катта урушга тайёрланишга чақирганди

Франция 30 йил ичида биринчи марта Россиянинг ядро қуроллари ҳақидаги таҳдидига жавобан 3 та ядровий ракета сувости кемасини Атлантика океанига жойлаштирилди. Бу ҳақда «The Times» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Париж бир вақтнинг ўзида стратегик ракета сувости кемаси билан жиҳозланган тўртта «Триумфан» типидаги сувости баллистик ракеталаридан учтасини океанга жойлаштирган. Таъкдиланишича, ҳеч ким мазкур техникалар жойлашувини расман тасдиқламайди ёки инкор этмайди. Жумладан, Франция денгиз флоти ва қуролли кучлари ҳам стратегик кучларнинг ҳаракати ҳақида изоҳ бермаган.

«Душман ҳар қандай вақтда Франция ядровий ҳужумга жавоб бериш имкониятига эгалигига ишонч ҳосил қилиши керак ва стратегик ракета сувости кемаси бир неча ой давомида сувостида қолишга қодир», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳар бир француз стратегик ракета сувости кемаси 8–10 минг километр масофага учадиган 16 та баллистик ракета билан қуролланган. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири 100 килотон қувватга эга олтита ядро каллаклари билан таъминланган.

«Сув ёки ангардаги (самолёт ва вертолётлар турадиган, уларга техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирла-надиган иншоот) сувости кемаси ракета ҳужумига дуч келиши мумкинлигини тушунтиради. Франция ўзини суғурта қилмоқда ва қабул қилинган қарор мутлақо оқилона», — деган мудофаа эксперти журналист Жан-Марк Танги.

Маълумотларга кўра, мазкур учта стратегик ракета сувости кемасининг умумий олов кучи Хиросимага ташланган бомбадан деярли 2000 баравар юқори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Европани катта урушга тайёрланишга чақирганди. У Францияда етарлича ўқ-дорилар йўқлиги, мавжудлари 3–4 кунлик тўлиқ ҳарбий ҳаракатлар учун етарли бўлишини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: